Kia Sportage: тайёр ҳисоб-китоб
Нархлар ориентир: Кореядан олиб келинганда божхона қиймати (нарх + етказиш). Курс: Марказий банк, 03.10.2026. Янги машина 1 йилгача, ишлатилган 3 йилдан катта.
| Янги $24 000 | 3 йиллик $17 000 | |
|---|---|---|
| Бож | $5 599 | $12 797 |
| ҚҚС 12% | $3 552 | $3 576 |
| Утилизация йиғими | $4 485 | $7 849 |
| Божхона йиғими | $93 | $56 |
| Жами | $13 729 | $24 277 |
| Жами сўмда | 161 632 853 | 285 814 272 |
Kia Sportage Ўзбекистонда ҳам йиғилади: маҳаллий машинани сотиб олганда божхона тўланмайди. Ҳисоб четдан ўзи олиб кирганлар учун.
Бошқа Kia моделлари
Kia K5Kia K8Kia SorentoKia Carnival
Энг кўп олиб кириладиган моделлар
BYD Song Plus DM-iBYD Song Plus EVBYD Chazor DM-iBYD Yuan Up EVBYD SeagullBYD e2Chery Tiggo 7 ProChery Tiggo 8 ProHaval JolionHaval H6Deepal S07Li Auto L6
Қандай ҳисобланади
- Божхона қиймати: машина нархи, чегарагача етказиш ва суғурта. Доллардан сўмга декларация қабул қилинган кундаги Марказий банк курси бўйича ўтказилади.
- Божхона божи: қийматдан фоиз ва двигателнинг ҳар бир см³ учун доллар. Иккала қисм қўшилади. Электромобил ва ST-1 сертификатли МДҲ машиналари бождан озод.
- ҚҚС: 12% × (божхона қиймати + бож). Аксиз 2020-йил августидан бери импорт қилинадиган енгил машиналарга олинмайди.
- Утилизация йиғими: двигател ҳажми ва машина ёшига қараб БҲМ да белгиланади.
- Божхона йиғими: божхона қийматига қараб 1 дан 25 БҲМ гача.
Божхонада тўланадиган жами сумма: бож + ҚҚС + утилизация йиғими + божхона йиғими.
Бож ставкалари
| Ҳажм, см³ | Янги, 1 йилгача | Янги, 1–3 йил | Ишлатилган |
|---|---|---|---|
| 1 000 гача | 15% + $0,4 | 30% + $1,8 | 40% + $3 |
| 1 001–1 500 | 15% + $0,6 | 30% + $2 | 40% + $3 |
| 1 501–1 800 | 15% + $0,8 | 30% + $2,5 | 40% + $3 |
| 1 801–3 000 | 15% + $1 | 30% + $2,5 | 40% + $3 |
| 3 000 дан кўп | 15% + $1,25 | 30% + $3 | 40% + $3 |
| Ҳажм, см³ | Янги, 1 йилгача | Янги, 1–3 йил | Ишлатилган |
|---|---|---|---|
| 1 500 гача | 15% + $0,6 | 30% + $2 | 40% + $3 |
| 1 501–2 500 | 15% + $0,8 | 30% + $2,5 | 40% + $3 |
| 2 500 дан кўп | 15% + $1,25 | 30% + $3 | 40% + $3 |
Фоиз божхона қийматидан олинади, доллар эса двигателнинг ҳар бир см³ учун қўшилади. Гибрид: янги ва 1 йилгача бўлса 15%, қолган ҳолларда 30%, см³ учун қўшимчасиз. Электромобил: 0%.
Утилизация йиғими
| Ҳажм, см³ | 3 йилгача | 3 йилдан кўп |
|---|---|---|
| 1 000 гача | 30 БҲМ = 13 200 000 сўм | 90 БҲМ = 39 600 000 сўм |
| 1 000–2 000 | 120 БҲМ = 52 800 000 сўм | 210 БҲМ = 92 400 000 сўм |
| 2 000–3 000 | 180 БҲМ = 79 200 000 сўм | 330 БҲМ = 145 200 000 сўм |
| 3 000–3 500 | 180 БҲМ = 79 200 000 сўм | 390 БҲМ = 171 600 000 сўм |
| 3 500 дан кўп | 300 БҲМ = 132 000 000 сўм | 480 БҲМ = 211 200 000 сўм |
| Электромобил | 120 БҲМ = 52 800 000 сўм | 210 БҲМ = 92 400 000 сўм |
БҲМ ҳозир 440 000 сўм. Ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан кўп бўлган машиналар учун йиғим олинмайди. Гибрид двигател ҳажми бўйича ҳисобланади.
Божхона йиғими
| Божхона қиймати | Йиғим |
|---|---|
| $10 000 гача | 1 БҲМ = 440 000 сўм |
| $10 000 – 20 000 | 1,5 БҲМ = 660 000 сўм |
| $20 000 – 40 000 | 2,5 БҲМ = 1 100 000 сўм |
| $40 000 – 60 000 | 4 БҲМ = 1 760 000 сўм |
| $60 000 – 100 000 | 7 БҲМ = 3 080 000 сўм |
| $100 000 – 200 000 | 10 БҲМ = 4 400 000 сўм |
| $200 000 – 500 000 | 15 БҲМ = 6 600 000 сўм |
| $500 000 – 1 000 000 | 20 БҲМ = 8 800 000 сўм |
| $1 000 000 ва ундан кўп | 25 БҲМ = 11 000 000 сўм |
Кўп сайтларда ҳали ҳам «0,2%» ёзилган, лекин бу қоида 2025-йилда бекор қилинган.
Ҳисобга нималар кирмайди
- Мослик сертификати: давлат ставкаси йўқ, одатда $300–400.
- ЙҲХХда рўйхатга қўйиш: 6,84 БҲМ, электромобил ва гибрид учун 1,5 БҲМ.
- Техник паспорт 0,7 БҲМ, давлат рақами 3,5 БҲМ дан.
- Брокер хизмати ва машинани чегарагача етказиш.
Олиб кириш чекловлари
- Ўнг рулли машиналарни олиб кириш мумкин эмас.
- Бензин, дизел ва газ машиналари камида Эуро-4 экологик синфига мос бўлиши керак. Электромобиллар текширилмайди.
- «Йилига битта машина» чеклови 2026-йил 5-июндан бекор қилинган.
Кўп сўраладиган саволлар
Электромобилни олиб кириш қанча туради?
Бож 0%, лекин ҚҚС 12% ва утилизация йиғими тўланади: 3 йилгача бўлса 120 БҲМ (52 800 000 сўм), ундан эски бўлса 210 БҲМ (92 400 000 сўм).
Қозоғистондан олинган машинага бож олинадими?
Машина қайерда сотиб олинганига эмас, қайерда ишлаб чиқарилганига қаралади. МДҲда ишлаб чиқарилган ва ST-1 сертификати бўлса, бож олинмайди. Қозоғистонда сотилган Япония, Корея ёки Хитой машинасига бож одатдагидек ҳисобланади.
Аксиз тўланадими?
Ё‘қ. 2020-йил 1-августдан импорт қилинадиган енгил машиналарга аксиз олинмайди.
Қайси доллар курси олинади?
Декларация қабул қилинган кундаги Марказий банк курси. Калкулятор бугунги курсни cbu.uz сайтидан олади.
Натижа қанчалик аниқ?
Ҳисоб қонун ҳужжатларидаги ставкалар бўйича қилинади. Божхона қийматни ўзи тузатиши мумкин, гибридлар ва 3 йилдан эски янги машиналар бўйича амалиёт фарқ қилиши мумкин. Якуний суммани божхона ёки брокер аниқлайди.
Манбалар
- ПҚ-3818, 1-илова (ПҚ-58 таҳририда, 11.02.2026): бож ставкалари
- Солиқ кодекси, 254 ва 258-моддалар: ҚҚС
- ВМҚ-347 (ВМҚ-52 таҳририда, 01.05.2025): утилизация йиғими
- ВМҚ-55 (ВМҚ-700 таҳририда, 08.02.2026): божхона йиғимлари
- ПҚ-4739: импорт машиналарига аксиз бекор қилинган
- ПФ-115: БҲМ 01.09.2026 дан 440 000 сўм
- Марказий банк: расмий валюта курси
Ставкалар 2026-йил 29-сентабр ҳолатига текширилган.
Бошқа калкуляторлар
- Қўлга қанча маош тегади?Солиқлардан кейин қоладиган сумма
- Кредит ойига қанча чиқади?Аннуитет ва дифференсиал тўлов жадвали
- Ипотека ойига қанча чиқади?Бошланғич тўлов, ойлик тўлов ва ортиқча тўлов
- Коммунал тўловлар қанча чиқади?Свет, газ ва сув 2026 тарифлари бўйича
- Посилка ва товарлар божхонаси қанча чиқади?Тему, курйер, почта, телефон ва техника
- YHQ жаримаси қанча?Тезлик, қизил чироқ, тонировка, чегирма 50%
- ДТМда неча балл тўплайман?Тест натижаларидан умумий балл
- Доллар сўмда қанча?Марказий банк курси бўйича